Кран қулаган вақтда ишчилар унинг остида қолиб кетишди.
Бугун, 23 июль кунига ўтар кечаси Хитойда жойлашган Гуанжоу мегаполисида иш олиб бораётган кранлардан бирининг қулаши натижасида 7 киши ҳалок бўлди.
Мудҳиш ҳодиса шанба куни кечаси содир бўлиб, кран бирданига қайрилиб, кейинчалик қулаб тушган. Бу вақт кран остида ишчилар бўлишганди.
Маълум бўлишича, қурилиш майдони Хитойнинг China Communications Construction давлат корпорациясига тегишли эди.
Компания ходимлари асосан шаҳар инфраструктураси лойиҳаларини такомиллаштириш ишлари бўйича шуғулланиб келишади.
Ҳозирда воқеа бўйича аниқ тафсилотлар ўрганилмоқда.

Акмал Эшонхонов