Ҳар йили дунё бўйлаб уюштириладиган авишоуларда самолёт ҳалокати кузатилади ва учувчилар ҳалок бўлади.
Авиашоу Хитойнинг шимоли-ғарбида жойлашган Ганьсу провинциясининг Чжанъе туманида бўлиб ўтди. Ҳалокатга нима сабаб бўлгани аниқ эмас.
Дунёнинг турли мамлакатларида авиашоулар уюштирилади. Бахтга қарши, бундай тадбирлар чоғида кўнгилсиз воқеалар ҳам юз беради. 2016 йилнинг ўзида дунё бўйлаб авиашоулар ҳалокатли якун топди. Бундай ҳолатлар Канада, Англия, АҚШ ва Мексикада юз берди. Хитойдаги авиашоу ҳалокати жорий йилдаги бешинчи фожиа бўлди.