...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хитойда 7 баллик зилзила кузатилди


10:22, 09.08.2017 Олам
 2 690

Айни вақтда, зилзила оқибатида 5 киши вафот этгани, 63 киши жароҳат олгани ва 24 мингта уй вайрон бўлгани маълум бўлди.

Хитойнинг Сичуан вилоятида содир бўлган зилзила оқибатида у ердаги меҳмонҳоналардан бири қисман қулаб тушди. Унда тахминан икки минг киши истиқомат қилган. Улар орасидан бор-йўғи 500 кишинигина эвокуация қилишга эришилган.
 
7 баллик зилзила маҳаллий вақт билан соат 21:19 да, кеча 8 август куни Цзючжайгоу вилоятида содир бўлди. Шундан сўнг сейсмологлар 100 дан ортиқ ер силкинишларини қайд этганлар.
 
Зилзила оқибатида юзлаб одамлар ҳалок бўлиб, минглаб одамлар жабрланган бўлиши мумкин.
 
Айни вақтда, зилзила оқибатида 5 киши вафот этгани, 63 киши жароҳат олгани ва 24 мингта уй вайрон бўлгани ҳақидаги маълумотларга эгамиз.
Нигина Ҳакимова

Теглар:Хитой зилзила меҳмонҳона сейсмолог 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!