...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хитой раҳбари энг “ёпиқ” давлатга бормоқчи


14:07, 18.04.2018 Олам
 4 133

ХХР раҳбарининг Шимолий Кореяга сафари июнь ойида амалга ошиши мумкин.

Аввалроқ, КХДР раҳбари Ким Чен Ин ўзининг илк хорижий ташрифини Хитой Халқ Республикасига амалга оширганини хабар қилган эдик.
 
Эндиликда, Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин КХДРга ташриф амалга буюришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
 
Маълумотларга кўра, ХХР раҳбарининг Шимолий Кореяга сафари июнь ойида амалга ошиши мумкин.
 
Таъкидлаш керакки, Хитой раҳбарининг ташрифи КХДР раҳбари Ким Чен Ин ва АҚШ Президенти Дональд Трампнинг май ёки июнь ойи бошида ўтказилиши режалаштирилган учрашувидан кейин бўлиб ўтади.
 
Агарда АҚШ ва КХДР раҳбарлари саммити кечиктирилса, Си Цзиньпиннинг ташрифи аввалроқ ўтказилиши мумкинлиги айтилмоқда.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Хитой КХДР Си Цзинь Пин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!