Хитой Халқ Республикаси Жанубий Кореяда THAAD ракетага қарши мудофаа тизимининг ўрнатилишига қарши эканлигини билдириб ўтди.
Хитой Халқ Республикаси Жанубий Кореяда THAAD ракетага қарши мудофаа тизимининг ўрнатилишига қарши эканлигини билдириб ўтди. Бу ҳақда ХХР Ташқи ишлар вазири Гэн Шуаннинг расмий баёнотида таъкидланди.
Хитой томони мудофаа комплексининг Корея ярим оролида ўрнатилиши ҳеч қандай амалий натижа бермаслигини ва минтақадаги муаммоларни янада чигаллаштиришга сабаб бўлишини тушунтиришга ҳаракат қилмоқда.
Япон денгизи ҳудудида Шимолий Корея томонидан янги баллистик ракеталарнинг учирилиши Жанубий Корея ва Япония ҳукуматларининг мудофаа тизимини ўрнатиш бўйича келишувларни қайта кўриб чиқишига сабаб бўлган.
Шимолий Корея томонидан иккинчи марта учирилган “Хвасон-14” қитъалараро баллистик ракета 998 километрлик масофани босиб ўтди.