...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хитой: АҚШ “психологик террор” олиб боряпти


17:05, 05.07.2018 Олам
 2 531

Вашингтоннинг оширилган божларнинг жорий қилиши глобаль савдо занжирига зарба беради.

Аввалроқ, “Qalampir.uz” АҚШ ва Хитой бир-бирига савдо чекловлари жорий қилиб, савдо урушига киргани ҳақида хабар берган эди.
 
Хитой Халқ Республикаси Савдо вазирлиги вакили Гао Фэн АҚШнинг савдо таҳдидларига муносабат билдирди.
 
“АҚШнинг Хитой ва бошқа савдо шерикларига оширилган божлар жорий қилиш таҳдидлари “психологик террор”дир”, дейди Гао Фэн.
 
Унинг сўзларига кўра, Вашингтоннинг оширилган божлар жорий қилиши глобаль савдо занжирига зарба беради.
 
“АҚШ бутун дунёга ўт очяпти, шунингдек, ўзига ҳам”, қўшимча қилди Гао Фэн.
 
Расмий Пекин бу шантаж ва таҳдидлар олдида бўйин эгмаслиги, шунингдек, эркин савдо ва халқаро савдо механизмларини ҳимоя қилиши таъкидланди.

Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Хитой АҚШ Савдо урушиъ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!