...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хиллари Клинтон АҚШга президент бўлса...


12:47, 16.05.2016 Олам
 4 445

Хиллари Клинтон мамлакат иқтисодиётини янгилаш истагини билдириб, бу ишни кимга ишониб топширишини маълум қилди.

Бордию Хиллари Клинтон АҚШ президенти бўлса, мамлакат иқтисодиётини турмуш ўртоғи, АҚШнинг собиқ президенти Билл Клинтонга топширади. Бу ҳақда РИА Новости ёзмоқда.
 
Демократлар партиясидан АҚШ президентлигига номзодини олға сураётган Хиллари хоним АҚШ иқтисодиётини янгилаш истаги борлигини ва бу ишни турмуш ўртоғига ишониб топширишини айтди. “У буни қандай уддалашни билади”, дейди Хиллари Клинтон сайловолди учрашувларда.
 
Хиллари Клинтон турмуш ўртоғига ишонч билдирар экан, унинг билимлари АҚШ иқтисодиётида ас қотишини алоҳида таъкидлади. Хилларининг фикрича, Билл АҚШнинг шу вақтгача табиий бойликлар олинмаган ҳудудлари ҳақида кўп маълумотларга эга.
 
Маълумот учун, Билл Клинтон АҚШнинг 42-президенти сифатида 1992-2000 йилларда мамлакатга раҳбарлик қилган. 

Теглар:Билл Клинтон Хиллари Клинтон АҚШ Сайлов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!