...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хазораспда поезд уриб юбориши натижасида ёш йигит вафот этди


09:46, 17.10.2017 Жамият
 7 100

Темирйўл кесишмасида эҳтиётсизлик оқибатида бир йигит ҳалок бўлди.

Темир йўл кесишмаларини пиёда ёки бирон-бир турдаги механик транспорт воситаларида кесиб ўтаётганда хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилиш лозим. Автомобиль ва темирйўлларни белгиланмаган жойдан кесиб ўтиш оғир оқибатларга сабаб бўлиши мумкин.
 
Йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш тўғрисида оммавий ахборот воситалари орқали доимий равишда тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилсада бахтсиз ҳодисалар юз бермоқда.
 
Хоразм вилояти Хазорасп туманида истиқомат қилган 28 ёшли Қ.Бобур 14 октябрь куни тунги пайтда, Хазорасп тумани ҳудудидан ўтган темир йўлни пиёда кесиб ўтишда эътиборсизлиги оқибатида фуқарони поезд уриб юборган. Олган тан жароҳати туфайли ҳодиса жойида вафот этди.
 
Бахтсиз ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилаётгани хабар қилинди.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Темирйўлда бахтсиз ҳодиса Поезд уриб юборди 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар

Мужохир
12:10 17.10.2017

Сардор ока бандачилик АЛЛОХ хамма якинларингизга сабр берсин Бабуржон ука жойларинг жанната болсин кабринга нурлвр йогсин Бу вокеани ешитиб жуда шока тушдим жуда бир яхши халол йигит еди махалани туйи маракалариди тик туриб хизмат киларди жуда халол яхши инсонларнинг фаразанди еди адашмасам иккита фарзанди бор еди фарзандларини кун умрини берсин укажон сен етиша омаган яхши ниятларинга фарзандларинг етсин на илож хозирги пайтда мехнат мужохириман шу ерда болса хам бу оилага уз хамдардилигими йозиб колдирдим Qalampir.uz сайтига хам ишларига ривож узимиз ватанимиз Узбекистондан узогда болсак хам хар кун кириб сайтдаги хабарларни укиб турамиз



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар