Кирсан Илюмжинов 2017 йилнинг ноябрь ойида ҳам Ўзбекистонга келган эди.
Меҳмонлар Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) президенти Кирсан Илюмжинов ҳамда Россия шахмат федерацияси васийлик кенгаши аъзоси Аркадий Дворкович ҳамроҳлигида келди.
Шахмат мутасаддилари мактаб ҳаёти билан яқиндан танишиб, ўқувчилар билан мулоқотда бўлди. Шунингдек, болалар иштирокида дона суришга ҳам улгуришди.
Мулоқот чоғида FIDE президентлигига ўз номзодини илгари сурган Аркадий Дворкович ўз дастурини маълум қилди.
Халқаро шахмат федерацияси президентлигига сайлов жорий йилнинг 3 октябрида Батумида ўтказилиши режалаштирилаётган FIDE конгрессида бўлиб ўтади.