Мексиканинг Гватемала билан чегарадош бўлган Чьяпас штатидаги аҳолига эҳтиёт чораларини кўриш айтилган.
Маълумотларга кўра, вулқон 5 километр баландликкача отилмоқда.
Гватемалада табиий офатлар таъсирини камайтириш Миллий хизмати маълумотларига кўра, вулқон отилаётган ҳудудларда кучли ер силкинишлари кузатилмоқда. Вулқон туфайли атроф заҳарли лава бўлаклари билан қопланмоқда.
Ҳукумат вазият юзасидан доимий равишда мониторинг олиб бормоқда. Шундай бўлса ҳам, Мексиканинг Гватемала билан чегарадош бўлган Чьяпас штатидаги аҳолига эҳтиёт чораларини кўриш айтилган. Сантьяго вулқонининг отилиши туфайли ҳосил бўлган катта ва ўта заҳарли кул булутлари Тапачула шаҳри томон ҳаракатланмоқда.
Айни вақтда Чьяпас ҳукумати вулқон лаваларининг штат ҳудудига келиб тушишига қарши мониторинг ва эҳтиёт чораларини кўриб чиқмоқда.