Эндигина ижодини бошлаган пайтлари Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмоновага ўхшашга ҳаракат қилгани айтилиб, аёвсиз танқид қилинган Мамазоитова бугун ўз йўлини топди.
“Эл ардоғида бўлиш, севилиш, тўкис бахтга эга эришиш, ижодда бир эмас, бир қанча ютуқларга эришишнинг калити – бу ҳалоллик ва самимийликда. Ҳаётни қадрланг!”, деб ёзади Гулсанам Мамазоитова ўзининг Instagram’даги шахсий саҳифасига.
Ҳақиқатан ҳам Гулсанам Мамазоитова ўтган йиллар давомида самимийлиги ва тўғри йўлдан боргани, устозлар этагини маҳкам тутгани учун ҳам халқ, ҳам санъат олами вакиллари орасида обрў топди, назарга тушди. Эндигина ижодни бошлаганда аёвсиз танқид қилиниб, қўшиқларию, ўзини тутиши Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмоновага тенглаштирилган Мамазоитова ўтган давр мобайнида ўзини топди. Бугун унга ҳавас қиладиганлар, унинг йўлидан бораётганлар талайгина.
Маълумот учун, 2004 йилда Ўзбекистон давлат консерваториясини тугатган Гулсанам Мамазоитова 2004 йилда “Ниҳол” мукофоти билан тақдирланди. Ҳаракатчан хонанданинг меҳнатлари назарга тушди ва 2006 йилда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, 2013 йилда Ўзбекистон халқ артисти унвони билан мукофотланди.