...
МЕНЮ
ONLINE TV

Гулчеҳра Бобоқулова Москва судидан даволаниши учун уни Самарқандга қайтаришларини сўради


17:00, 26.05.2016 Олам
 16 534

Қотилликда гумон қилинаётган ўзбекистонлик Бобоқулова ўзининг руҳий ҳаста эканини тан олди.

Хабарингиз бор, кеча, 25 май куни Москва шаҳар Пресненск суди “қотил-энага” сифатида тилга олинаётган самарқандлик Гулчеҳра Бобоқуловани 29 июлга қадар ҳибсда сақлаш ҳақида қарор чиқарди. Бироқ энага уни Самарқандга, даволаниш учун қайтришларини хоҳлаяпти.
 
Маълумотларга кўра, судья “Терговчининг Бобоқуловани 29 июлгача ҳибсда ушлаб туриш ҳақидаги расмий илтимосномаси қондирилсин”, дея хукмни ўқиб эшиттирган.
 
Бу иш билан шуғулланаётган терговчи эса ўз илтимосномаси мақсадини айбланувчи яшириниши мумкинлиги билан изоҳлаган ва терговни якунига етказиш кераклини айтган. Прокурор терговчининг илтимосномасини қўллаб-қувватлаган. Шундан сўнг Гулчеҳра Бобоқулова судга мурожаат қилиб, “Мен бунга қаршиман, мени Самарқандга қайтаришларингизни сўрайман, ёки уй қамоғига ҳукм қилинг, мен даволанишим керак”, дея норозилигини билдирган. Ушбу мурожаатдан сўнг судья айбланувчига “Сиз ўзингизни руҳий хаста деб ҳисоблайсизми?”, деган саволни берганида Бобоқулова “ҳа”, деб жавоб қайтарган.
 
Айтиш лозимки, қотил-энаганинг руҳий хасталиги ҳозирча расмий ҳужжатларда ўз тасдиғини топмаган.
Умида Якубова

Теглар:Жиноят Қотиллик Москва Суд Гулчеҳра Бобоқулова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

vaxob
14:06 03.06.2016

Har qanday insonni yomon,jirkanch va shavqatsiz ravishda ayblash mumkin,lekin o`sha insonni o`tmishini ham bir so`rab bilish kerak menimcha?


Шох
13:55 01.06.2016

Шунчаликам ифлослик буладими? Бегубор гудакдв нима гунох. Яна узини фойдасига зур ишлиди бунакалани калласи. Ушатда йук булиб кетсин


БАРНО
21:51 30.05.2016

ИНСОНИЙЛИКНИ ЙУКОТКАН МАХЛУК


Nuriddin
17:29 26.05.2016

Бу аблах бутун болажон ва самимий узбек халкининг юзига дог булди, уща ёкда йуколиб кетса хам майли. Судядан бу котилга бир умрлик камок жазосини беришини тилаб коламиз.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!