...
МЕНЮ
ONLINE TV

Гулбаҳор Эрқулова Зулайҳо Бойхонова қолиб, Рашид Холиқов ҳақида гапирди


17:09, 28.04.2016 Шоу-бизнес
 18 358

Бугун Рашид Холиқов 43 ёшни қаршилади.

Бугун, 28 апрель куни “Шаҳзод” гуруҳининг солисти, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рашид Холиқов 43 ёшни қаршилади. Ўзбек театр, кино ва мусиқа санъатининг таниқли намоёндалари ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифалари орқали Рашид Холиқовни таваллуд айёми билан муборакбод этиб, унга ўз тилакларини ёзиб қолдиришмоқда. Булар орасида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулбаҳор Эрқулова ҳам бор. Бошқалардан фарқли ўлароқ, Гулбаҳор Эрқулованинг ҳамкасбига йўллаган табриги эътиборимизни тортди.
 
“Соғ бўлсин! Мен уни ҳурмат қиламан. Ўзидан катталарнинг ҳурматидан ҳар доим жойига қўйган. Ўша юлдуз даражасига чиққанида ҳам камтар, яхши йигит эди. Ҳозир ҳам юлдуз. Юлдузлик касалига учрамади”.
 
Сўнгги вақтларда ёш санъаткорларнинг “юлдузлик касали”га учраётганидан азият чекиб, уларни танқид қилишда давом этаёган Гулбаҳор Эрқулова Рашид Холиқовга йўллаган табригида унинг камтарлиги ва “юлдузлик касали”га чалинмаганига эътибор қаратган.
 
Дарвоқе, бироз аввал у Ўзбекистон халқ артисти Бахтиёр Ихтиёровни ҳам таваллуд куни билан табриклаган эди.
 
Бугун Ўзбекистон халқ артисти Зулайҳо Бойхонова ҳам 53 ёшни қаршилади. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулбаҳор Эрқулова эса собиқ дугонасини таваллуд куни билан табриклашни ўзига эп кўрмади. 

Теглар:Гулбаҳор Эрқулова Рашид Холиқов Зулайҳо Бойхонова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Фарангиз
02:16 25.10.2016

Бу аёлни танимиман уз дугонасини табрикламаслик З Бойхонова турмуш уртогимни танишига уй бн таминлаганларини биламан. ЭТО НЕ КРОСИВА


Sarvar
07:14 30.08.2016

Shahsan man shu ayolni umuman hurmat qimasamam(inson ayol sifatidayam,sanatkor sifatidayam)lekin gaplari tugri.Etishadiku domlani etkanini kil kiganini kima deb!


dilnoza
11:11 03.05.2016

tanqid qilgan san'atkorlari hammasi o'zbek mintalitetiga hos insonlar. "avval o'zinga boq keyin...." rasmga tushigan kiyiminiyu turqini ko'rgan odam bu ayolni o'zbek demaydi.


АНОНИМ
19:05 29.04.2016

Олдин хамма нарсани уз урнига куйиб-куйсин кейин гапирсин. Умуман олганда Гулбахор Эркулова нега санъаткорларга бахо бериши керак экан. Куполлик килмокчи эмасманку лекин тугрисини айтганда шахсан мен Эркулованинг кандай кушиклари бор эканини билмайман хам. Озодбек Назарбеков, Гулсанам Мамазоитова, Зулайхо Бойхоноваларни халк севади, халк кушикларини тинглайди, керак булса уларнинг кушикларини ёддан хам билади. Менимча Гулбахор опа Санъаткорларга бундай муносабат билдириши нотугри деб уйлайман.


FR
14:54 29.04.2016

Bulani qivotgan ishlaridan odamni kulgisi kevotti! Hali u mashhurga hali bu mashhurga gapirib charchamiyaptilade! Odamlani ogziga tushish uchunmikin bu ishlari! Chetdan shunaqa korinvotti! Agar inson rostdanam birovni hatosini korsa buni unga albatta etishi kere! Lekin bunaqa halqni ichida mayda gap tarqatibamas! AYOL kishi ozini muloyimligi bilan hammaga ornek bolishi kere! Bunaqa achchiq gapla bilan dilozorlik qilish yaxshimas!!! Yana bitta narsa "Avval ozingga boq, keyin nogora qoq!" Avval ozizni yoshizga togri keladigan kiyim tanlen keyin boshqalani MUHOKAMA qilasiz!



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!