...
МЕНЮ
ONLINE TV

Грециянинг Пирей портида кема чўкмоқда


18:06, 26.04.2016 Олам
 3 022

Кема бортида йўловчилар ва экипаж аъзолари йўқ.

Грециянинг Пирей портида “Паная Тину” йўловчи ташувчи кемаси чўкмоқда, дея “Кathimerini.gr” хабар бермоқда.
 
Портга боғланган кеманинг ўнг борти сув йиғиб,  чўкишни бошлайди. Кема бортида йўловчи ва экипаж аъзолари йўқ. Воқеа жойига аквалангчилар ва иккита шатакка олувчи машиналар етиб келди ва кемадан сувни чиқариб ташлашга ҳаракат қилмоқда. “Паная Тину” атрофи порт акваториясини ифлос қилмаслик учун сунъий тўсиқлар билан ўраб олинган.
 
Мазкур кема Ventorius Sea Lines компаниясига тегишли бўлиб,  1972 йилда қурилган.  Кема Крит ва Киклад ороллари ўртасида йўловчиларни ташийди. Унинг узунлиги 117 метр, сув сиғими 5122 тоннани ташкил этади.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Греция Пирей кема 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!