Мигрантлар тош ва ёнувчи модда тўлдирилган шиша идишларни Агентлик биносига қарата улоқтирди. Лагердаги чойшаблар ёқиб юборилди.
Воқеа Лесбос оролидаги Мориа қочоқлар лагерида содир бўлди. Мазкур қўзғолоннинг келиб чиқишига сабаб мигрантларга қочоқ мақоми берилиши тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш бир неча ойдан буён кечиктириб келинаётгани бўлди.
Кўпчилиги Покистон ва бангладешлик бўлган 70 га яқин мигрант тош ва ёнувчи модда тўлдирилган шиша идишларни бинога қарата улоқтирди. Лагердаги чойшаблар ёқиб юборилди.
Агентлик ходимлари эвокуация қилинди. Ташкилот вакилининг айтишича, лагердаги хавфсизлик тизимини қайта кўриб чиқиш керак, хусусан, лагерда полиция ходимларини кўпайтириш лозим.
Айни пайтда Греция оролларида 15 минг мигрант истиқомат қилмоқда. Уларнинг олти минг нафари Лесбос оролида яшамоқда.
Қочоқ сифатида Грецияга ўтолмаган мигрантлар Туркияга депортация қилинади.