...
МЕНЮ
ONLINE TV

Goodbye Amerika: Россия Эрдўған ҳақида ҳужжатли фильм суратга олди


09:27, 04.06.2018 Олам
 3 415

Фильмда икки мамлакат ҳамкорлигида амалга оширилган ишлардан мисоллар келтирилган.

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин орасидаги самимий муносабатлар рус ижодкорларига илҳом бағишлади.
 
Россиянинг “Звезда” телеканали томонидан “Ражаб Эрдўған: Goodbye Amerika” номли ҳужжатли фильм эфирга узатилди.
 
Фильмда россиялик сиёсатшунослар, журналистлар, иқтисодчилар икки давлат раҳбарлари ўртасидаги муносабатлар тобора самимият касб этаёгани ҳақида гапирган. Ўз ўрнида икки мамлакат ҳамкорлигида амалга оширилган ишлардан мисоллар келтирилган.
 
Шунингдек, ҳужжатли фильмда Туркия президентининг Ғарб қонун-қоидаларига кўра иш тутмаётганини, очиғи, АҚШдан йироқлашаётганини, сиёсатда унинг ўзига хос ва муносиб йўли борлига алоҳида аҳамият берилган. Масалан, Туркия олтин захирасини океан ортидан Англияга кўчириб ўтганлигии айтилган.
 
“Haber7” нашрининг маълум қилишича,  Эрдўған билан Путин 2017 йилда 8 марта юзма-юз, 20 бор телефонда мулоқот ўтказган. Бу эса икки мамлакат ҳамкорлиги янада мустаҳкамланиб бораётганидан далолат беради.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳар ой камида икки марта телефон орқали мулоқот қилаётганлари ҳақида хабар берган эдик.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Россия Туркия Ражаб Тойиб Эрдўған 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!