...
МЕНЮ
ONLINE TV

Гонконгда 80 метрли ёнғин чиқди


10:20, 10.02.2016 Олам
 3 177

Гонконгда кўп қаватли уйда содир бўлган ёнғин туфайли 500 нафар одам эвакуация қилинди

10 февраль куни Гонконгда кучли ёнғин содир бўлди. Аланга оқибатида олти жароҳатланди,  500 нафар одам хавфсиз ҳудудга кўчирилди.  Бу ҳақда Хитой маҳаллий нашрларига таяниб  ТАСС хабар берди.
 
Маълумотларга қараганда,  ёнғин 35 қаватли уйнинг 23- қаватида эрталаб маҳаллий вақт билан 4:30да бошланган. Ёнғин алангаси 80 метр баландликкача етган.  Ўт ўчирувчилар уч соат давомида ёнғинни ўчиришга муваффақ бўлдилар. Айни дамда маҳаллий полиция ва ёнғин хавфсизлиги хизмати вакиллари аланга чиқиши сабабларини ўрганишмоқда. 
Руслан Сулаймонов

Теглар:Ёнғин Гонконг 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!