Унинг нафақат ташқи кўриниши, юз тузилиши, балки гапириши, ҳарактери ҳам Путинга жуда ўхшайди.
Кўп сонли мухлислар Путин ҳақида суратга олиниши кутилаётган фильмда унинг ролини ана шу актёр ўйнаши лозим, деган фикрни билдиришмоқда. Маттиас Шонартс исмли 38 ёшли актёр асли Бельгиядан. Маълумотларга кўра, унинг нафақат ташқи кўриниши, юз тузилиши, балки гапириши, ҳарактери ҳам Россия Федерацияси президенти Владимир Путинга жуда ўхшайди.
Маълумот учун, ушбу актёр “Даниялик қиз” фильми орқали кино ихлосмандларининг эътиборига тушган У ижро этган роль “Оскар” мукофотига номзод этиб кўрсатилган.
Эслатиб ўтамиз, бироз аввал Голливуд юлдузи Леонардо Ди Каприо президент Путин ролини ижро этишга розилик билдирган эди.