Ҳайкал Нью-Йоркдаги аукционда сотилади.
Christie’s аукцион уйи италиялик рассом Маурицио Каттеланнинг “У” номли ҳайкалини аукционга қўйди. Жорий йилнинг 8 май куни Нью-Йорк шаҳрида “Муваффақиятсизликка учраш” номли аукционда “У” ҳайкали сотилади, унинг бошланғич нархи 10-15 миллион АҚШ долларига баҳоланмоқда.
Мазкур ҳайкал 2001 йилда ясалган ва у тиз чўкиб ўтирган болани акс эттирган. Ҳайкалнинг юз қисми Гитлернидек ишланган. 2012 йилда Польшада ҳайкалнинг намойиши можароларга сабаб бўлди, чунки у Варшава геттоси жойлашган ҳудудга қўйилган.
Аукционда тижорий жиҳатдан муваффақиятсизликка учраган асарлар қўйилади. “Аукционни ўтказишдан мақсад, омадсизликка учраган ижодий фаолиятни ва бошқа ижодкорларнинг онгли равишда бундай хатога йўл қўйишини ошкор қилишдан иборатдир”, дейди аукцион уйининг вакили.
Аукционда жами 39 та лот қўйилади. Улар орасида америкалик рассом Жефф Кунснинг шишадан ясалган баскетбол тўпи ҳам бўлади.

Руслан Сулаймонов