Йоахим Гаук ГФР Ўзбекистон билан ҳамкорликни барча жабҳаларда давом эттиришга тайёр эканлигини таъкидлади.
“Ўзбекистон етакчиси 25 йил олдин мустақилликни қўлга киритган кундан бошлаб, ўзининг бутун кучини мамлакат ривожи учун сафарбар этди. Ўтган вақт мобайнида давлатларимиз ўртасидаги муносабатлар ижобий кўрсаткичларга эришди. ГФР барча жабҳаларда ҳамкорликни давом эттиришга ва ҳамкор сифатида ислоҳотлар олиб бориш сиёсатини қўллаб-қувватлашга тайёр”, дейди Гаук.