...
МЕНЮ
ONLINE TV

Германия АҚШга 299 нафар террорчи ҳақидаги маълумотларни тақдим этди


15:17, 09.07.2016 Олам
 3 391

АҚШ ва Германия ўртасида жорий йилнинг май ойида террористлар ҳақида ўзаро маълумот алмашиш тўғрисидаги келишув имзоланган.

Германия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари АҚШнинг Федерал қидирув бюроси (ФҚБ)га мамлакатдаги 299 нафар хавфли террорчилар ҳақидаги маълумотларни тақдим этди. Бу ҳақда  “Rheinische Post” нашрига ҳавола қилаётган TACC хабар берди.
 
Нашрнинг ёзишича, Германия Ички ишлар вазири Томас де Мезьер жорий йилнинг май ойида Вашингтонда террористлар ҳақида маълумотлар алмашиш тўғрисидаги келишувга қўл қўйган. Шундан сўнг, Германия ҳуқуқ-тартибот органлари вакиллари америкалик ҳамкасбларига деярли уч юз террорчи ҳақида маълумот беришди.  Уларнинг 159 нафари германиялик, 140 нафари эса чет эл фуқароларидир.
 
Хабарда ёзилишича, террорчилар рўйхатида икки тоифадаги фуқаролар бор. Биринчи тоифадагилар жуда хавфли саналади,  иккинчи тоифадагилар эса “маълум шахслар” бўлиб, уларни назорат қилиш керак. Улар орасида ИШИД террористик ташкилоти аъзолари йўқ.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Германия АҚШ Террорчилар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!