...
МЕНЮ
ONLINE TV

Геннадий Головкин – Сауль Альварес жанги кутилмаган натижа билан якунланди


13:28, 17.09.2017 Спорт
 4 460

Ўн икки раунд бўлиб ўтган супержангда ҳакамлар ҳар икки боксчининг имкониятларини тенг дея баҳолашди.

Аввал хабар берганимиздек, бокс бўйича йилнинг энг муҳим жангларидан бири WBA (Super), WBC ҳамда IBF йўналишлари чемпиони  қозоғистонлик Геннадий Головкин ва мексикалик даъвогар боксчи Сауль Альварес ўртасида ўтказилди.
 
Ўн икки раунд бўлиб ўтган супержангда ҳакамлар ҳар икки боксчининг имкониятларини тенг дея баҳолашди. Биринчи ҳакам Дэйв Моретти Головкин (115-113) ғалабасини кўрсатган бўлса, иккинчи ҳакам Эдэлэйд Берд Альвареснинг (118-110) ғалаба қозонганини қайд этди. Ва ниҳоят учинчи ҳакам Дон Трелла посчитал ўз қайдномасига жанг натижаси 114-114 бўлганини ёзиб қўйди.
 
Шу тариқа 2017 йилнинг энг муҳим жанглардан бири дуранг натижада якунига етди. Геннадий Головкин 4 та чемпионлик камарини ўзида сақлаб қолди. Жангдан сўнг ҳар икки боксчи ҳам реванш жанги ўтказилишини тасдиқлашди.
 
Маълумот учун, 27 ёшли Альварес ҳисобига шу кунгача 49 ғалаба (34 та нокаут),  бир мағлубият (Флойд Мэйвэзердан 2013 йил)  ва бир дуранг ёзиб қўйган. 35 ёшли Головкин эса 37 марта рингга кўтарилиб, жангларнинг барчасида ғалаба қозонган (33 нокаут).
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Генадий Головкин Сауль Альварес 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!