Портлаш вақтида хона ичида бўлган оила бекасининг аҳволи ўта оғир.
Қозоғистоннинг Павлодар вилояти Шербакти қишлоғидаги кўп қаватли уйларнинг бирида газ баллонининг портлаб кетиши натижасида 3 киши вафот этди. Бу ҳақда “Nur.kz” хабар берди.
Портлаш натижасида уйнинг деворлари ёрилиб, ойналарнинг барчаси синиб кетган. Фалокат оқибатида Сениклар оиласи бошлиғи 43 ёшли Сергей, ўғили 10 ёшли Никита ҳамда қўшни оиланинг фарзанди 1,5 ёшли Ева Кургузкина ҳалок бўлди. Оиладаги катта фарзанд, тиббиёт колледжининг ўқувчиси Ксения фалокат вақтида дарсда бўлган.
Айни вақтда аҳволи жуда оғир бўлган оила бекаси Лина Сеникга қўшниси ишларини бажариб келгунига қадар фарзандига қараб туришини илтимос қилиб, 1,5 ёшли Ева Кургузкинани ташлаб кетган эди. Хонадонда содир бўлган портлаш натижасида қизча ўша заҳотиёқ вафот этган.
Маълумотларга кўра, Сергей ҳам Никита ҳам шифохонада жон берган. Лина Сеник эса айни вақтда шифокорлар назоратида. Бироқ тиббиёт ходимлари унинг яшаб кетишига умид жуда кам эканини айтмоқда. Сабаби Линанинг 90 фоиз танаси куйган. Уни ётган жойидан қўзғатишнинг ҳам имкони йўқ.
Газ баллонининг портлашига нима сабаб бўлгани айни вақтда номаълум. Фожеа юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Умида Якубова