...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ғарб давлатлари Россия билан алоқаларини узмоқда


17:47, 24.03.2018 Олам
 6 195

Европа Иттифоқининг Москвадаги элчиси Солсбери воқеаси сабаб чақириб олинади.

Давлат разведка бошқармаси собиқ ҳодими Сергей Скрипалнинг заҳарланишида Россиянинг қўли бор деган айблов билан АҚШ ва 20 та Европа давлати рус дипломатларини мамлакатларидан чиқариб юборишга тайёрланмоқда, деб ёзади “The Times”.
 
Режалаштирилган ҳаракатлар жорий йил 26 март куни Европа иттифоқининг Москвадаги элчисини чақириб олиши билан бошланади.
 
Маълумоларга қараганда, АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши президент Дональд Трампга рус дипломатларини мамлакатдан чиқариб юборишни маслаҳат берган. Турли манбаларнинг айтишича, рус дипломатларини АҚШдан чиқариб юбориш “энг қатти жавоб” бўлади.
 
Аввалроқ, Британиянинг Солсбери шаҳрида Сергей Скрипаль ва қизи Юлия заҳарлангани ҳақида хабар берган эдик.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Скрипаль АҚШ Россия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!