ЕИ давлатлари биргаликда, ташқи сиёсатдаги умумевропа манфаатларини белгилаб олишлари керак.
Габриэль ўз интервьюсида қуйидагиларни таъкидлаган, “Москва, Пекин ва Вашингтонниг битта ўхшаш жиҳати бор: улар Европа иттифоқини умуман писанд қилишмайди. Учаласи ҳам ундан нафратланади”.
Вазир ўз сўзида, олдинлари расмий Берлин ташқи сиёсат борасида асосан АҚШга, ундан кейин эса Франция ва Англияга суянарди, деган.
Габриэлнинг фикрига кўра ҳозирги вақтда, “АҚШ дунё майдонидаги ўз мавқеини тобора йўқотиб, олдинга бошқа давлатлар чиқишмоқда: Сурияда булар Россия ва Эрон, савдо сиёсатида эса – Хитой”.
Германия Ташқи ишлар вазирининг ишонч билдиришича, ЕИ давлатлари биргаликда, ташқи сиёсатдаги умумевропа манфаатларини белгилаб олишлари керак.
Дипломат ўз сўзини, “Йиртқичлар дунёсида ўтхўр бўлиб яшаш жуда ҳам қийин”, деган таъкид билан якунлаган.