...
МЕНЮ
ONLINE TV

G20 раҳбарлари терроризмга қарши курашда БМТга кўмак беришга масъулдирлар


11:46, 08.07.2017 Олам
 2 041

Гамбургда G20 давлат раҳбарларининг саммити давом этмоқда.

Кеча, 7 июль жума куни Гамбург шаҳрида бошланган G20 давлат раҳбарларининг саммити бўлиб ўтиши ҳақида хабар бергандик.
 
Унга кўра, G20 раҳбарлари терроризмга қарши курашда БМТга кўмак беришга масъулдирлар ва бу йўлда халқаро резолюцияга мувофиқ иш олиб боришади, деб ёзилган G20нинг терроризмга қарши қилинган қарорида.
 
“Биз терроризмга қарши курашда амалдаги халқаро меъёрларни сақлашга чақирамиз, шу билан бирга БМТнинг Глобал аксилтерроризм стратегияси, амалдаги резолюциялар ва БМТнинг Хавфсизлик Кенгаши томонидан терроризмга қарши кураш учун қабул қилган чекловларга амал қилишга чақирамиз”, дея таъкидланади меъёрий ҳужжат кўчирмасида.
Акмал Эшонхонов

Теглар:G20 саммити Гамбург терроризм БМТ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!