Футзалчиларнинг чорак финалдаги кейинги рақиблари Хитой Тайпейи, Малайзия, Баҳрайн ва Вьетнам терма жамоаларидан бири бўлади.
Ўзбекистон ва Япония дастлабки икки турда 6 очкодан тўплаган ҳолда муддатидан аввал чорак финал масаласини ҳал қилган эди. Бугунги беллашув эса “В” гуруҳида етакчини аниқлаб берди.
Ўзбекистон терма жамоаси Японияга қарши муҳим учрашувда 2:4 ҳисобида мағлубиятга учради ва гуруҳни 6 очко билан иккинчи ўринда якунлади.
Эндиликда гуруҳ ғолиби Япония чорак финалда “А” гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаган жамоага қарши майдонга тушади.
Ўзбекистоннинг рақиби ҳам “А” гуруҳида Хитой Тайпейи, Малайзия, Баҳрайн ва Вьетнам терма жамоаларидан бири бўлади.
Параллель равишда “B” гуруҳининг қолган икки вакили – Жанубий Корея ва Тожикистон термалари ўзаро куч синашишди.
Якунига етган учрашувда Тожикистон терма жамоаси Корея дарвозасига жавобсиз 7 та гол урди. Ўзбекистон терма жамоаси эса Жанубий Кореяни 13:2 ҳисобида мағлубиятга учратганди.
Футзал. ОЧ–2018
“B”гуруҳи, 3-тур
Ўзбекистон – Япония 2:4.
Голлар: Фарход Абдумавлонов (3), Артур Юнусов (26) – Каору Мориока (21), Шота Хоши (24, 32), Р.Нишитани (39).
Ўзбекистон (биринчи бешлик): 1.Рустам Умаров, 14.Константин Свиридов, 11.Артур Юнусов, 7.Дилшод Раҳматов, 8.Фарҳод Абдумавлонов.
Захира: 12.Акмал Хазратқулов, 6.Илҳом Ҳамроев, 4.Ихтиёр Ропиев, 9.Даврон Абдураҳмонов, 13.Ҳусниддин Нишонов, 5.Дилмурод Шавкатов, 3.Машраб Одилов, 2.Анасхон Раҳматов, 10.Даврон Чориев.
Япония (биринчи бешлик): Япония (биринчи бешлик): 2.Хигор Пирес, 14.Риосуке Нишитани, 8.Такита Манабу, 7.Рафаэл Хенми, 9.Каору Мориока.
Захира: 1.Юши Секигучи, 5.Акира Минамото, 10.Нибуя Казуҳиро, 13.Томоаки Ватанабе, 11.Шота Ҳоши, 6.Томоки Йошикава, 3.Юки Мурота, 4.Коичи Саито, 12.Казуя Шимизу.