...
МЕНЮ
ONLINE TV

Франциянинг собиқ президенти коррупцияда гумонланмоқда


09:57, 30.11.2017 Олам
 1 648

Европанинг Airbus компаниясида 2010 йилда Қозоғистонга сотилган сунъий йўлдош ҳамда вертолетлар савдосига алоқадор ишлар бўйича олиб борилаётган тергов ишлари доирасида тинтув ўтказилган.

Европанинг Airbus компаниясида 2010 йилда Қозоғистонга сотилган сунъий йўлдош ҳамда вертолётлар савдосига алоқадор ишлар бўйича олиб борилаётган тергов ишлари доирасида тинтув ўтказилган. Ҳозирги вақтда Францияда бу савдо битимини амалга ошириш жараёнида 8,8 миллион евро миқдордаги маблағ ноқонуний тўланган деб, тергов ишлари олиб борилмоқда.
 
Концерннинг бош менежерлари октябрь ойида гувоҳ сифатида сўроқ қилинган. Франция ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан Airbus компаниясида коррупцияга оид бу тергов ишлари 2014 йилдан бери олиб борилмоқда. Терговчилар Франциянинг собиқ президенти Никола Саркози ва қозоғистонлик бир гуруҳ олигархларни бу ноқонуний савдонинг асосий иштирокчилари сифатида гумонлашмоқда.
 
Компания тарқатган хабарга кўра, “Франциядаги суд суриштируви ишларидан келиб чиқиб Airbus компанияси офисларида Қозоғистон билан алоқадор ишлар доирасида тинтув ўтказилгани рост. Ҳозирги вақтда бу ишлар давом этмоқда, шунинг учун бошқа изоҳ берилмайди. Airbus компанияси ҳокимият вакиллари билан бу борада тўлиқ ҳамкорлик қилишга тайёр”.
Обил Сафаров

Теглар:Никола Саркози Қозоғистон Франция 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!