Оила бошлиғи буни аввалдан режалаштирган ва ўзини ўлдириш истагида экани ҳақидаги мактубни қолдирган.
Малумотларга кўра, эркакнинг бу ишига оилада маблағ етишмовчилиги юзасидан чиққан жанжал ва рафиқасининг ажрашиш юзасидан судга ариза бериши ҳақидаги пўписаси сабаб бўлган.
Полицияга бўлиб ўтган қўрқинчли қотиллик ҳақида уларнинг қўшниси хабар берган. Айнан у оила бошлиғининг ўлими олдидан ёзиб қолдирган мактубини топиб олган.
Аниқланишича, қотиллик содир этган бу эркак аввал “Халқ ҳаракати иттифоқи” партиясининг аъзоси бўлган. 2014 йил у мамлакат шаҳар мэри лавозимни ҳам эгалламоқчи бўлган.