...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эрдўғаннинг тарвузи қўлтиғидан тушди


10:30, 22.06.2016 Олам
 9 592

Эндиликда Ян Бемерман ўқиган “ғаройиб” шеъри учун ҳар қандай жазодан озод этилади.

Ёдингизда бўлса, жорий йилнинг апрель ойида (11-12 апрель) Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған германиялик телебошловчи Ян Бемерманн устидан судга шикоят аризаси билан мурожаат қилгани ҳақида хабар беран эдик. Бунга журналистнинг “ZDF” телеканалида Эрдўғаннинг шаънига ҳақоратли шеър ўқигани сабаб бўлган эди.  Ўшанда Майнц шаҳри прокуратураси Туркия президенти юридик фирма орқали шикоят қилгани ҳақида маълумот берганди.
 
Кеча, 21 июнь куни Германия суди Эрдўғаннинг сатирик Ян Бемерманн ҳамда уни қўллаб-қувватлаган “Axel Springer” нашриёт уйи раҳбари Матиас Депфнерга қарши берган даъво аризасига рад жавобини берди. Бу ҳақда “Ren.tv” ёзмоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, 2016 йилнинг 31 март куни “ZDF” телеканали орқали “Neo Magazin Royale” кўрсатувида Бемерманн Эрдўғанга бағишланган шеърни ўқиб эшиттирган. Шу муносабат билан Эрдўған бошловчи устидан Германияга шикоят қилганди. 31 март куни эфирга узатилган “Neo Magazin Royale” кўрсатуви бошловчиси Ян Бемерманн 17 март куни эфирга узатилган сиёсий сатирага Германия Конституциясида рухсат бор эканини айтганди. 6 апрель куни Германия давлат прокурори Бемерманнга нисбатан жиноят кодексининг 103-моддаси бўйича айблов қўйганди. Унга кўра, журналист хорижий давлат вакили ёки органларини ҳақорат қилишда айбланди.  Телебошловчи уч йилгача озодликдан маҳрум этилиши ёки катта миқдорда жаримага тортилиши мумкин эди. Бироқ Германия суд ишини ўз фуқароси, сатирик Ян Бемерман фойдасига ҳал қилди.
Умида Якубова

Теглар:Туркия Германия Ражаб Тойиб Эрдўған Ян Бемерманн Суд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!