...
МЕНЮ
ONLINE TV

Франциядаги қирғин ижрочиларидан бирига ҳукм ўқилди


16:49, 23.04.2018 Олам
 3 218

Терактларда умумий 130 нафар одам қурбон бўлган, 350 дан ортиғи яраланган.

Белгия суди 2015 йилдаги Париж шаҳрида уюштирилган теракт ижрочиси Салоҳ Абдесломни 20 йил озодликдан маҳрум қилишга ҳукм чиқарди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
 
Абдеслом полицияга қуролли қаршилик кўрсатгани ва полиция ходимини ўлдиргани учун жазоланди.
 
Судланувчи теракт уюштирган етти террорчининг бири бўлган. Қолган олти нафари ўзини-ўзи портлатиб юборган. Яшириниб юрган Абдесломни Белгия полицияси 2016 йил март ойида қўлга олишган.
 
Эслатиб ўтамиз, Франция пойтахти Париж шаҳрида теракт 2015 йил 13 ноябрда содир этилган эди. Деярли бир вақтда террорчилар бир нечта ҳужумларни амалга оширган эдилар. Жумладан, Сен-Денидаги “Stade de France” стадионида портлаш, бир нечта ресторанларда отишма, “Le Bataclan” концерт залида қирғин уюштирилган эди.
 
Терактларда умумий 130 нафар одам қурбон бўлган, 350 дан ортиғи яраланган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Франция теракт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!