...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фотожамланма: Аёллар учун яшаш энг оғир бўлган 10 давлат


19:06, 07.03.2018 Бу қизиқ
 7 987

Ушбу давлатлар тузуми, маданияти ва турмуш шароити билан ҳам эътиборга эга.

Американинг Жоржтаун Аёллар тинчлик ва хавфсизлиги институти экспертлари Финляндиянинг Осло Тинчликни ўрганиш институти билан ҳамкорликда аёллар учун яшаш шароити энг оғир бўлган мамлакатлар ўнлигни тузиб чиқди.
 
Тадқиқот давомида улар дунёднинг 153 мамлакатидаги аёлларнинг яшаш шароити билан тинишиб чиқишган.
 
Қуйида ушбу давлатлар билан танишасиз:
 
  1. Сурия
 

 
Ушбу мамлакатда 2011 йилдан бери фуқаролар уруши кетмоқда. Натижада, гуманитар инқироз келиб чиқди ва аёллар учун қийноқ, зўравонлик ва овқатланишдаги муаммолар долзарб бўлиб қолди.
 
  1. Афғонистон
 

 
Мамлакатдаги Инсон ҳуқуқлари вакили маълумотига кўра, Афғонистондаги аёлларнинг 37 фоизи саводли бўлиб, қизлар 18 ёшга тўлмасдан турмушга чиқади. Мамлакат аёлларнинг ҳуқуқи борасида энг паст кўрсатгични қайд этади.
 
  1. Яман
 

 
БМТ маълумотига кўра, Яманда аёллар зўравонлик хавфи остида яшайди. Уларнинг ажрашиш, бола асраб вояга етказиш ҳуқуқи йўқ. Айни пайтда мамлакатда фуқаролар уруши кетмоқда ва бу аҳоли учун улкан очарчиликни олиб келган.
 
  1. Покистон
 

 
Покистонда ҳам аёлларга нисбатан зўравондик биринчи даржадаги муаммо саналади. Мамлакатда эрта никоҳ қуриш ҳам одатга айлатирилган.
 
  1. Марказий Африка Республикаси
 

 
Ушбу мамлакатда аёлларга нисбатан зўравонликлар тез-тез содир бўлиб туради. Мамлакат беқарорликда ҳаёт кечиради. Сабаби бу ерда 2003 йилдан буён ички урушлар давом этмоқда.
 
  1. Конго Демократик Республикаси
 

 
Ушбу мамлакат табиий ресурсларга ўта бой ҳисобланади. Шунга қарамай, аҳолининг турмуш шароити оғир. Мамлакатда тез-тез очликлар бўлиб туради.
 
  1. Ироқ
 

 
БМТ маълумотларига кўра, Ироқдаги ҳар беш аёлдан бири зўравонликдан азоб чекади. Мамлкатдаги 35 фоиз аёллар ўзлари хоҳламаган ҳолда турмуш қуриши тахмин қилинади.
 
  1. Мали


 
Малида аёлларнинг 35 фоизи бошланғич таълимни тугатиш шароитига эга ҳисобланади. Қолганилари таълим олиш имкониятидан маҳрум.
 
  1. Судан
 

 
Суданда аёллар ўз оиласидаги зўравонликлардан азоб чекади. Чунки эркаклар ўз аёлларни калтаклаш ҳуқуқига эга, деб ҳисоблайди.
 
  1. Нигер
 

 
Нигерда касалликлар ва очлик асосий муаммо саналади. Асосан, мамлакат аёллари 15-24 ёш орасида турмуш қуради. Бошқа Африка мамлакатларга қараганда Нигер аёллар учун зўравонликдан ҳоли ҳудуд ҳисобланади.
Икром Раҳмон

Теглар:аёллар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!