...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фото: “Пахтакор” португалиялик ҳужумчи билан шартнома имзолади


21:45, 28.01.2018 Спорт
 4 349

26 ёшли футболчи бунгача Франциянинг “Ницца” клуби ва Шотландиянинг “Хартс” жамоалари сафида ўйнаган.

Бугун, 28 январь куни Тошкентнинг “Пахтакор” футбол клуби янги футболчи билан шартнома имзолагани ҳақида хабар берди.
 
Хабарда айтилишича, португалиялик ҳужумчи Исмоил Гонсалвеш эндиликда фаолиятини “Пахтакор”да давом эттиради. У билан икки йиллик шартнома имзоланган.
 
Маълумот учун, 26 ёшли ҳужумчи Португалиянинг “Боавишта” клуби тарбияланувчиси саналади.
 
Фаолияти давомида “Ницца” (Франция), “Сент-Миррен” (Шотландия), “АПОЭЛ” (Кипр), “Вериа” (Греция), “Анортосис” (Кипр), “Аль-Иттифоқ” (Саудия Арабистони) ва “Хартс” (Шотландия) клублари сафида ўйнаган.
 
Ушбу жамоалар сафида Исмоил фақат юқори дивизионда иштирок этган. 186 учрашувда 54 гол муаллифига айланган.
 
2013 йил “Сент-Миррен” билан Шотландия Лига Кубогини қўлга киритган. Ўша йилнинг ўзида АПОЭЛ билан Кипр Суперкубоги соҳибига айланган.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Пахтакор” Фаррух Сайфиев, Акмал Шораҳмедов, Баҳром Абдураҳимов ва Дилшод Раҳматуллаев, шунингдек, ижарадан қайтган Егор Кримец ва Жалолиддин Машарипов мухлисларга таништирганди.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Исмоил Гонсалвеш Пахтакор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!