...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фото ва видео: Лондонда яна бир турар-жой биноси ёнди


12:14, 16.06.2017 Олам
 2 940

Ўт ўчириш хизматига Шедвеллда яшовчи аҳолидан 36 марта қўнғироқ келиб тушган.

Буюк Британия пойтахти Лондон шаҳрининг шарқий қисмидаги Шедвелл туманида яна бир турар-жой биноси ёнди. Бу ҳақда “Daily Express” газетаси хабар берди.
 
Газета маълумотларига кўра, ўт ўчириш хизматига Шедвеллда яшовчи аҳолидан 36 марта қўнғироқ келиб тушган. Ўт ўчирувчилар воқеа жойига дарҳол етиб боришган. Айни пайтда фалокат сабаби аниқланмоқда. Ҳозирча ёнғин уч қаватли уйнинг юқори қаватидан чиққани маълум.
 
Эслатиб ўтамиз, бундан икки олдин, яъни 14 июнга ўтар кечаси Лондоннинг ғарбида жойлашган 24 қаватли Grenfell Tower турар-жой биносида ҳам кучли ёнғин содир бўлган эди.
 
Натижада 17 киши ҳалок бўлиб, 40 нафарга яқин жабрланганлар шифохонага жойлаштирилган. Полиция маълумотига кўра, қурбонлар сони ортиши мумкин, сабаби бедарак йўқолганлар ҳам бор.
Сумбула

Теглар:Лондон ёнғин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!