
Қизнинг териси борган сари дағаллашиб бормоқда, териси чириб, юзаси қора доғлар билан қопланмоқда.

Флорен Налугоннинг териси борган сари дағаллашиб бормоқда, териси чириб, юзаси қора доғлар билан қопланмоқда. Шу сабаб қизга “илон қиз” деб ном ҳам беришган.

Қизда генетик бузилиш туфайли ана шундай ҳолат қайд этилган. Хасталикнинг илк аломатлари Флорен дунёга келган илк кунларданоқ намоён бўлишни бошлаган.
Айни вақтда испаниялик шифокорлар Флоренга ёрдам беришга ваъда беришган. 17 ёшли қиз эса бу хасталикдан бутунлай ҳалос бўлишга умид қилмоқда.