...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фото: Рамос фақат Салоҳни жароҳатламаган, у Кариусга ҳам зарба берган


09:57, 28.05.2018 Спорт
 9 513

Серхио Рамос посбоннинг жағига тирсаги билан зарба берган.

Германиянинг ZDF спорт телеканали Европа чемпионлар лигаси финалида “Ливерпуль” дарвозабони Лорис Кариуснинг икки бор қўпол хатосига сабабчи ким эканлигини айтди.
 
“Реал”нинг 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган ўйинда Серхио Рамос биргина Муҳаммад Салоҳни жароҳатламаган экан. У учрашувнинг 49-дақиқасида “Ливерпуль” посбонининг жағига тирсаги билан зарба бериб, Кариусни мувозанатни йўқотишига сабабчи бўлган.
 



 
Вазиятдан икки дақиқа ўтиб, яъни 51-дақиқада дарвозабоннинг “боши гангиб” тўпни шундоққина Карим Бенземанинг оёғига ташлаб берган.
 
Кейинчалик эса Бейлнинг узоқдан берган зарбасини тўсишда ҳам дастлаб, қўлларини мушт қилиб, сўнг ушлаб олишга ҳаракат қилган. Бир қарорга кела олмаганлиги оқибатида эса гол ўтказиб юборган.
 
ZDF Серхио Рамоснинг Кариусни тирсаги билан ургани, посбонни  хатоларга йўл қўйишига сабаб бўлган, дея баҳоламоқда.
 
Маълумот учун, “Реал” сардори ўйиннинг 29-дақиқасида “Ливерпуль”нинг асосий фигураси ҳисобланмиш Муҳаммад Салоҳни ҳам жароҳат олишига сабабчилардан бўлган эди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Серхио Рамос 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!