“Баҳром Вафоев” номли стадионда футбол ўйинлари ўтказиш вақтинчалик тўхтатиб турилади.
Маълумотларга кўра, ёнғин электр токларининг куйиши ва қисқа туташувлари натижасида содир бўлган. Стадион ложасининг фақат устки қисмидаги акфа деразалар ёнган. Кийим алмаштириш ва ичкаридаги хоналарга зарар етмаган. Лекин стадионнинг бош биноси айни вақтда яроқсиз аҳволга келиб қолган.
“Баҳром Вафоев” стадионида футбол ўйинлари ўтказиш вақтинчалик тўхтатилади. Шунингдек, “Машъал” 19 июнь душанба куни Ўзбекистон Олий лигасининг 14-туридан ўрин олган “Нефтчи” клубига қарши учрашувни қайси стадионда ўтказиши ҳозирча маълум эмас. Бу масала юзасидан якуний қарорни клуб раҳбарияти қабул қилиши айтиб ўтилди.