“Эл-класико” баҳсида меҳмонлар етакчиси Месси бир гол уриш билан бирга яна бир голга пас берди. Қизиғи шуки...
Қизиғи шундаки, аргентиналик футболчи голли узатмани амалга оширган пайтда битта бутсаси йўқ бўлиб ўйнаган.
Ўйинчи жарима майдонига келишда ўнг оёғидаги бутсани йўқотиб қўйган.
Шундан сўнг бутсасиз ялангоёқ қолган Месси жамоадоши Алейш Видалга “Реал”ни тор-мор этган голга пас берди ва жамоасининг янги тарихини ёзишга муваффақ бўлди.
Таъкидлаб ўтиш жоизки, бунга қадар “эл-класико” баҳсларида бунга ўхшаш вазиятлар кузатилмаганди.
Эслатиб ўтамиз, “Реал” – “Барселона” жамоалари ўртасидаги “эл-класико” баҳси меҳмонларнинг йирик 0:3 ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди.