...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фото: Эмине Эрдўған остоналиклар меҳрини қозонди


18:09, 12.09.2017 Олам
 3 687

Ражаб Тойиб Эрдўған ва Эмине Эрдўғанлар Остонага келишди.

9 сентябрь куни Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған давлат ташрифи билан Қозоғистонга ташриф буюргани ҳақида хабар берган эдик.
 
Туркия президентининг рафиқаси Эмине Эрдўған 8 сентябрь куни Остонага келган эди. Унга ўғли Нажмиддин Билол ҳамроҳлик қилган эди. Бу ҳақда “Tengrinews.kz” нашри хабар берди.


 
Туркиянинг биринчи хоними Остонага ташрифи доирасида шаҳарнинг диққатга сазовор жойларида бўлди. Хоним Остонадаги саёҳатида қозоғистонликлар билан учрашиб, улар билан суҳбатда бўлди.


 
Эмине Эрдўған ёши улуғ аёлга ҳурмат бажо келтираётган сурат ижтимоий тармоқларда машҳур бўлди.




 
Аввалроқ, Туркия Республикаси Ташқи ишлар вазири Мавлут Човушўғлу ва Туркия президентининг турмуш ўртоғи Эмине Эрдўған Мьянмада тазйиққа учраган араканлик роҳина мусулмонлари ҳолида хабар олиш мақсадида Бангладешга етиб келгани ҳақида маълум қилинган эдик.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Ражаб Тойиб Эрдўған Эмине Эрдўған 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!