Тошкентда ҳарорат кечаси 11-13 даража илиқ бўлади.
Куз фасли кириб келганига қарийб икки ҳафта тўлмоқда. Эрталаб ва кечқурун ҳаво ҳарорати паст бўлиши айнан шу фаслга хос хусусият. Эътиборингизга 13 сентябрь кутилаётган об-ҳаво маълумотини тақдим этамиз.
Эртага, 13 сентябрь куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Ҳарорат кундузи 27-29 даража иссиқ, кечаси 11-13 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кундузи 23-28 даража иссиқ, кечаси 10-15 даража илиқ бўлади.
Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари ҳамда Фарғона водийсида эса ҳарорат кундузи 25-30 даража иссиқ, кечаси 10-15 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
Ўзбекистон жанубида жойлашган Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳарорат кундузи 33 даражагача кўтарилади. Кечаси эса ҳарорат 12-17 даража илиқ бўлади.

Дурдона Расулова