...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фото: “Қироллик клуби” “Барселона”га қарши таркибни танлади


10:55, 23.12.2017 Спорт
 2 775

Зинеддин Зидан “аср жанги”да курашиши учун 19 футболчини танлади.

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, бугун 23 декабрь куни Испания чемпионатида йилнинг энг орзиқиб кутилган баҳси, яъни “Реал” ҳамда “Барселона” ўртасида “эль-класико” бўлиб ўтади.
 
Кеча, 22 декабрь куни каталонияликлар “Реал”га қарши кенгайтирилган таркибларини эълон қилишганди.
 
Орадан бироз вақт ўтиб, “қироллик клуби” бош мураббийи Зинеддин Зидан ҳам “Барселона”га қарши кенгайтирилган таркиб учун 19 футболчини танлади.
 
Улар ичида доимий жароҳат олиб жамоа лазаретида бўлишга одатланиб қолган Гарет Бэйл ҳам жой олган.
 
Демак, Зидан бугунги учрашувда қуйидаги футболчилар хизматидан фойдаланиши мумкин.
 
Дарвозабонлар: Кейлор Навас, Кико Касилья, Моха.
 
Ҳимоячилар: Дани Карвахаль, Серхио Рамос, Рафаэль Варан, Начо, Марсело, Тео Эрнандес.
 
Ярим ҳимоячилар: Тони Кроос, Лука Модрич, Каземиро, Марко Асенсио, Иско, Ковачич.
 
Ҳужумчилар: Роналду, Карим Бензема, Гарет Бэйл, Лукас Васкес.
 

 
Эслатиб ўтамиз, “Реал” – “Барселона” учрашуви бугун, Тошкент вақти билан 17:00 да бошланади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Реал Барселона эль-класико 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!