...
МЕНЮ
ONLINE TV

Финалларда ўйнашга одатланган “Реал” шанба кунги ўйин учун таркибни эълон қилди


18:43, 24.05.2018 Спорт
 4 756

“Реал” Мадрид – “Ливерпуль” учрашуви 26 май куни Киевда бўлиб ўтади.

26 май, шанба куни Мадриднинг “Реал” клуби ЕЧЛ финалида “Ливерпуль”га қарши майдонга чиқади.
 
“Қироллик клуби” бош мураббийи Зинедин Зидан финал ўйини учун 24 футболчини киритганини клуб Матбуот хизмати эълон қилди.
 
Дарвозабонлар: Кейлор Навас, Кико Касилья, Лука Зидан.
 
Ҳимоячилар: Серхио Рамос, Дани Карвахаль, Начо Фернандес, Марсело, Рафаэль Варан, Тео Эрнандес, Хесус Вальехо, Ашраф Ҳакими.
 
Ярим ҳимоячилар: Тони Кроос, Каземиро, Лука Модрич, Марко Асенсио, Матео Ковачич, Дани Себальос, Маркос Льоренте, Иско Аларкон.
 
Ҳужумчилар: Криштиану Роналду, Гарет Бейл, Карим Бензема, Лукас Васкес, Борха Майораль.
 

 
Таъкидлаш жоизки, “Реал” ЕЧЛ финалида 2014, 2016, 2017 йиллар ғолиб чиққан бўлиб, шанба кунги ўйин мадридликлар учун сўнгги 4 йилдаги 3-финал ҳисобланади.
 
Маълумот учун, “Реал” Мадрид – “Ливерпуль” учрашуви 26 май куни Киевда Тошкент вақти билан соат 23:45 да бошланади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Реал Мадрид Ливерпуль 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!