...
МЕНЮ
ONLINE TV

Финал сари йўл: “Ливерпуль” ва “Рома”дан ажойиб натижалар қайд этилди


11:02, 03.05.2018 Спорт
 2 331

Римда кечган баҳсда жамоалар бир нечта натижаларга эга бўлишди.

“Реал”дан кейин финалга йўлланма олган “Ливерпуль” ЕЧЛда бир мавсум давомида гол уриш бўйича янги рекорд ўрнатди. Юрген Клопп шогирдлари “Рома” клубига қарши ўйиннинг 25-дақиқасига келиб, иккита гол уришни уддалашди.
 
“Қизиллар”нинг ЕЧЛдаги 14 ўйинда урган голлари сони шундай қилиб, 46 тани ташкил этмоқда. Ушбу кўрсаткич эса ЕЧЛ ва Еврокубоклар тарихидадаги энг яхшиси ҳисобланади. Аввалги рекорд “Барселона”га тегишли бўлиб, каталонияликлар 1999/2000 йил мавсумида 16 ўйинда 45 та гол уришган.
 
Шунингдек, “Рома” – ЕЧЛнинг жорий мавсуми “Ливерпуль”ни мағлуб этган илк жамоага айланди. Римликлар жавоб баҳсида “Ливерпуль”ни 4:2 ҳисобида мағлубиятга учратди. Аммо финал йўлланмасига эга чиқа олмади.
 
Бундан ташқари, “Рома” 2016 йилнинг февраль ойидан бери илк марта ўз майдонидаги ЕЧЛ ўйинларида гол ўтказиб юборди. Эйсебио Ди Франческо жамоаси жорий мавсум “Стадио Олимпико” стадионида ўтказган ўйинларнинг барчасини қуруқ серия билан якунлаган.
 
Жумладан, “Атлетико” (0:0), “Челси” (3:0), “Қорабоғ” (1:0), “Шахтёр” (1:0) ва “Барселона” (3:0) жамоалари “Рома” дарвозасига гол ура олмаган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Рома Ливерпуль 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!