...
МЕНЮ
ONLINE TV

Филиппиннинг янги президенти ишни осиб ўлдириш жазосини тиклашдан бошлади


01:07, 17.05.2016 Олам
 3 644

Президент ўлим жазосини тиклаб, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларининг ваколатларини кенгайтирмоқчи. Унинг фикрича, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари уларга қаршилик кўрсатган жиноятчиларни ўтиб ўлдиришга ҳақли.

Филиппиннинг 2016  йилнинг 9 май куни сайланган янги президенти Родриго Дутерте ўлим жазоси ва ҳуқуқ-тартибот органлари вакилларига қўлга олишда қаршилик кўрсатган жиноятчиларни отиб ташлашни тиклашни таклиф қилди. Бу ҳақда “Lenta.ru” нашри хабар берди.
 
Дутертенинг сўзларига кўра, у Филиппинда 2006 йил бекор қилинган осиб ўлдириш жазосини тиклашга ҳаракат қилади. Шунингдек, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларига жиноятчининг қочишга уруниши ёки уюшган жиноятчилик аъзоларини қўлга олишда қаршилик кўрсатганларни отиб ўлдириш ваколати ҳам қайтарилади.
 
Бу мамлакатнинг янги раҳбари томонидан илгари сурилаётган иккинчи фикрдир. Бундан аввал у спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини тақиқлаш, болалар учун комендантлик тартибини жорий қилиш таклифини ҳам берган. Ўзининг сайловолди кампанияси вақтида Дутерте гиёҳванд моддалар билан савдо қилувчиларни ўлдириши ва уларнинг жасадларини Манила бўғозига ташлашини айтганди.
 
Дутерте Давао шаҳри ҳокими лавозимида ишлаган кезларда жиноятчилик билан курашиш борасидаги услублари учун “Каратель” лақабини олган. Унинг фаолияти даврида минглаб жиноятчилар ҳуқуқ-тартибот органлари вакиллари томонидан ўлдирилган. Human Rights Watch ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти томонидан Дутерте “ўлим батальони ҳокими” деб ном олганди.
 
2016 йилнинг апрель ойида Дутерте Даваода номусига тегиб, ўлдирилган австралиялик аёл сабаб катта низолар остида қолиб кетди. Одамлар орасида тарқалган видеолавҳаларга кўра, Дутерте вафот этган аёл ҳақида номақбул сўзларни айтган.
 
Маълумот учун, ҳозирда 71 ёшни қарши олган сиёсатчи Роберто Дутерте 2016 йилнинг 9 май куни мамлакат президенти этиб сайланган.
Умида Якубова

Теглар:Филиппин Родриго Дутерте Ўлим жазоси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!