Жангарилар шаҳар полицияси бошлиғининг бошини танасидан жудо қилдилар.
Филиппин давлатида ИШИД гуруҳининг жангарилари Минданао вилоятидаги бутун бошли шаҳарни босиб олдилар. Филиппин президенти Родриго Дутерте ушбу ҳудудда ҳарбий ҳолатни эълон қилди ва Россиядаги расмий ташрифини тўхтатишга мажбур бўлди.
Дутертенинг Россия президенти Владимир Путин билан бўлиб ўтган учрашувида терроризм долзарб мавзулардан бири бўлди. Филиппин раҳбари Россиядан замонавий қурол-яроғ билан таъминлашни сўради.
Ҳужум уюштирган жангарилар мактабларга, ибодатхоналарга бостириб кириб, ўқитувчиларни, руҳоний ва зиёратчиларни гаровга олдилар. Ҳукумат таслим бўлмаса, уларнинг ҳар бирини ўлдиришга ваъда бердилар. Шаҳар полицияси бошлиғининг бошини танасидан жудо қилдилар. Жангарилар, шунингдек, уйларни, автомобилларни, мактаб ва ҳаттоки Марави шаҳар қамоқхонасини ёқиб юбордилар. Маҳбуслар ёнғиндан қочиб чиқдилар.
Жангарилар пайтдан фойдаланиб, мамлакат президенти сафардалигида ҳужум уюштирдилар. Россиядаги сафарини тўхтатиб, дарҳол етиб келган президент Родриго Дутерте ҳужум бўлган ҳудудга “ўлим эскадрони”ни жўнатди. Айни дамда хавфсизлик хизмати ходимлари янги фитна содир бўлишининг олдини олиш мақсадида ҳудудда текширув ишларини олиб бормоқдалар.
Филиппин ҳукумат аскарлари қуролли жангариларнинг ҳужумларини бир неча йилдан бери босиб келадилар. Катта хавфга қарамасдан, президент Дутерте бундай ҳудудларга ҳарбий вертолётларда келади ва жангариларга қарши операцияларни шахсан ўзи бошқаради.

Акмал Эшонхонов