...
МЕНЮ
ONLINE TV

Филиппинда 6,2 балли зилзила содир бўлди


13:55, 11.08.2017 Олам
 1 955

Зилзила маҳаллий вақт билан 05:28 да қайд этилган бўлиб, зилзила маркази 168,2 километр чуқурликда жойлашган.

6,2 балли ер силкиниши Филиппинга қарашли бўлган Лусон оролида содир бўлгани ҳақида хабар берилди.
 
Зилзила маҳаллий вақт билан 05:28 да қайд этилди. Зилзила маркази 168,2 километр чуқурликда жойлашган.
 
Сейсмологларнинг фикрича, зилзила Филиппин пойтахти Манилада ҳам сезилган. Шаҳар маъмурияти мактаб ва идоралардан одамларни эвакуация қилишга кўрсатма берган.
 
Жабрланганлар ва вайронгарчиликлар ҳақида маълумотлар йўқ.
 
Аввалроқ, Хитойнинг Сичуан вилоятида зилзила содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Филиппин Зилзила Манила 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!