...
МЕНЮ
ONLINE TV

Филиппин халқи Дональд Трампнинг мамлакатга киришини истамаяпти


13:37, 11.11.2017 Олам
 2 647

“Филиппинда Трампга жой йўқ” ёзувли баннерлар ва плакатлар саммит делегатлари кутиб олинадиган кўчаларда пайдо бўлди.

Филиппинда АҚШ президенти Дональд Трампнинг ташрифига қаршилик ғояси илгари сурилган намойишлар бошланди.
 
11 ноябрь куни Жануби-Шарқий Осиё давлатлари ассоциацияси (АСЕАН) саммити олдидан пойтахт кўчаларида маҳаллий аҳоли Дональд Трампга Филиппинга киришни тақиқлаш лозимлиги битилган плакатлар билан чиқиш қилдилар.
 
Қўшма штатлар раҳбари 12 ноябрда мазкур саммит ишида иштирок этиши керак эди.
 
“Филиппинда Трампга жой йўқ” ёзувли баннерлар ва плакатлар саммит делегатлари кутиб олинадиган кўчаларда пайдо бўлди.
 
Кеча, 10 ноябрь куни Филиппин марказида қаршилик акцияси ўтказилди. Бир неча ўнлаб митинг иштирокчилари Америка элчихонасига борувчи кўча бўйлаб марш ўтказишга уринишди, аммо полиция уларни тўхтатиб қолди.
 
АСЕАН саммити доирасидаги тадбирлар 10 ноябрда Манилада бошланган. Жаҳон мамлакатларининг етакчи раҳбарлари унда иштирок этиш учун бугун, 11 ноябрь куни етиб боришади. Тадбирлар эса 14 ноябрга қадар давом этади.
 
Осиё мамлакатларининг 10 та вакилларидан ташқари саммитда ҳамкор мамлакатлар: Ҳиндистон, Канада, Корея Республикаси, АҚШ, Япония каби давлатлар раҳбарлари ҳам иштирок этиши режалаштирилган. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Филиппин Дональд Трамп АСЕАН АҚШ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!