...
МЕНЮ
ONLINE TV

ФИФА: ҳакамнинг нохолис қарори сабаб ЖАР–Сенегал учрашуви қайта ўтказилади


11:19, 08.09.2017 Спорт
 2 060

Ўйин шу йилнинг ноябрь ойида қайта ўтказилади...

Ҳалқаро футбол федерацияси (ФИФА) ЖЧ-2018 саралаши доирасида кечган ЖАР–Сенегал учрашувини қайтадан ўтказишга қарор қилди. Бу ҳақда ФИФА Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Маълум бўлишича, ушбу қарор мазкур ўйиндаги нохолис ҳакамлик туфайли чиқарилган. ЖАР терма жамоаси 2016 йилнинг 12 ноябрида ўз майдонида Сенегал (2:1) устидан ғалаба қозонганди. Баҳсдаги биринчи голни мезбонлар пенальтидан киритганлар.
 
Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида ҳакам сенегаллик футболчи тўпни қўл билан ўйнади, деб ҳисоблаб пенальти белгилаган.
 
11 метрлик жарима зарбасидан киритилган гол эса ўйин натижасига таъсир ўтказган. Аслида эса тўп футболчининг оёқларига тегиб ўз йўналишини ўзгартирганди.
 
ФИФАнинг хулосасига кўра: “ҳакам ўйин натижасига атайлаб таъсир кўрсатган”. Спорт арбитаж суди ҳам ФИФАнинг бу борадаги қарорини қўллаб-қувватлади.
 
Учрашув ҳаками Жозеф Лэмпти жорий йилнинг март ойида ФИФА томонидан умрбод футболдан четлатилганди.
 
Ўйин шу йилнинг ноябрь ойида қайта ўтказилади ва унинг аниқ вақти бироз кейинроқ маълум қилинади.
 
Айни дамда саралаш учрашувлари тугашига икки тур қолганда ушбу жамоалар гуруҳидаги аҳвол қуйидагича: Кабо-Верде — 6 очко, Буркина-Фасо — 6, Сенегал — 5, ЖАР — 4.
 
Маълумот ўрнида, Жозеф Лэмпти 42 ёшли ганалик ҳакам бўлиб, Африка қитъасининг топ-ҳакамлар рўйхатида турарди. Лэмпти бир қатор нуфузли мусобақаларда (Африка Кубоги-2015, Рио олимпиадаси ва б.ш) ҳакам сифатида иштирок этиб келган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:ФИФА ЖАР Сенегал Жозеф Лэмпти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!