...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фидель Кастронинг вафоти АҚШ-Куба муносабатларини ўзгартирмайди


10:44, 29.11.2016 Олам
 1 985

Фидель Кастронинг дафн маросимида АҚШ делегацияси иштирок этмаётган бир пайтда Россия делегацияси Куба томон йўлга отланган.

Оқ уй матбуот котиби Жош Эрнест АҚШ президенти Барак Обама ва вице-президент Жо Байден Куба инқилоби раҳбари Фидель Кастронинг дафн маросимига бормаслигини маълум қилган. Жош Эрнестнинг айтишича, агар АҚШнинг расмий делегацияси Кубага йўл олса, бу эълон қилинади. Бу ҳақда“Rosbalt.ru” нашри ёзмоқда.
 
Маълум қилинишича, Куба билан алоқаларни нормаллаштиришда АҚШ ҳукуматининг шартларига Фидель Кастронинг ўлими таъсир ўтказмайди.
 
“Ҳар қандай ҳолда биз томонимиздан бирор муносабат бўлишини кутмаган бўлардим”, дейди Жош Эрнест.
 
Оқ уй матбуот котиби давлатлараро муносабатларни яхшилаш борасидаги Обаманинг қарори изоляциянинг аввалги сиёсатига асосланганини эслатиб ўтди.
 
Бу орада Россия Фидель Кастро дафн маросимида иштирок этиш учун ўз делегациясини юборишга тайёргарлик кўрмоқда. Ушбу делегацияга Россия Федерацияси давлат думаси спикери Вячеслав Володин бошчилик қилади.
 
Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков Россия делегациясига нега Президент Владимир Путиннинг ўзи бошчилик қилмаётганига изоҳ берди. У Путиннинг кун тартиби анча тиғиз эканини маълум қилган.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:АҚШ Россия Куба Фидель Кастро 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!