15 июль куни бўлган Туркияда бўлган давлатга қарши исёнда Ражаб Тойиб Эрдўған мухолифатчи Фатҳуллоҳ Гуленни айблаб келмоқда.
“Туркияда бўлган давлат тўнтаришига қилинган ҳаракатни мен қораладим. Ҳукумат адолат ва эркинлик руҳида ўтган сайловлар орқали қўлга киритилиши керак, куч билан эмас. Мен Туркия, унинг фуқаролари ва шундай оғир вазиятда бу мамлакатда бўлганлар учун дуо қиламан. Бу ҳолат тезда ўтиб кетишини хоҳлайман”, дейди Гулен.
“Мен такрор ва такрор Туркиядаги исёнда қўлим йўқлигини таъкидласамда, Туркияда авторитар тартибни кучайтираётган президент Ражаб Тойиб Эрдўған давлат тўнтаришига ҳаракатда мени айблаб келмоқда. У АҚШдан мени экстрадиция қилинишимни сўрамоқда. Мен Пенсилвания штатида 1999 йилдан буён яшаб келмоқдаман”, деб таъкидлади у.
Гуленнинг айтишича, Эрдўғаннинг бу айблови у учун ҳайратланарли бўлмаган.
Унинг сўзларига кўра, Эрдўған 2014 йилгача 11 йил давомида бош вазир лавозимида ишлаб келгач, президент этиб сайланди. У Туркияни парламентар демократиядан президент ваколатлари кўпроқ бўлган тартибга ўтказишга ҳаракат қилмоқда. Муваффақиятсиз давлат тўнтариши эса у учун “Худонинг туҳфаси” бўлиб қолгани ваҳималидир.
Гулен уни Туркияга топширмасликларини сўради. Унинг фикрича, бу ерда уни одил суд кутмаяпти. Бундан ташқари, Гулен агар АҚШ уни экстрадиция қилмаса, ИШИДга қарши курашаётган халқаро коалицияни Туркия қўллаб-қувватламаслигини айтаётган Эрдўғанни шантаж қилишда айблаган.
Эслатиб ўтамиз, 15 июль куни Туркияда бўлган давлатга қарши исёнда Эрдўған Фатҳуллоҳ Гуленни айблаб келмоқда.
Маълумот ўрнида, Фатҳуллоҳ Гулен 1941 йилда туғилган. Айни дамда у АҚШнинг Пенсилвания штатида қувғинда яшайди. Туркия ҳукумати уни террорчи гуруҳ (FETO) раҳбари сифати эълон қилган.